Фарғонада эркак хотинини болта билан уриб ўлдирди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Кеча, 19 апрель куни Фарғонада 4 нафар фарзанди бор эркак хотинини ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

БПга кўра, кеча соат 08:00 ларда 45 ёшли фуқаро Х.Д. (4 нафар фарзанди бор, руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда олинган) турмуш ўртоғи билан яшаш хонадонида уй ишларини ўз вақтида қилиш масаласида ўзаро жанжаллашиб, хўжалик болтаси билан бош ва бўйин соҳасига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, Х.Д. Қўқон шаҳар руҳий касалликлар шифохонасига бориб, шифокорларга содир этган жинояти ҳақида айтиб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани прокуратураси томонидан фуқаро Х.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Фарғона

Баҳолаганлар

611

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг