Фарғонада бозор назоратчиси билан жанжаллашган фуқаро қамалди
Жамият
−
01 Апрель 2020
8206Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида бозор назоратчиси билан жанжаллашиб, уни хақорат қилган фуқарога нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 28 март куни Учкўприк туманида яшовчи Ш.Ч. туман деҳқон бозорида назоратчи А.Ю. билан картошка нархи баҳонасида жанжаллашган. Назоратчини жамоят жойида уни уятли сўзлар билан сўкиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ҳуқуқбузарлик содир этган.
Унга нисбатан тўплан ҳужжатлар 31 март куни Учкўприк туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, Ш.Ч. маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, ўн икки сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси карантин шароитида фуқароларни ўзаро ҳурмат билан муносабатда бўлишга, бир-бирларини қўллаб-қувватлашга чақириб қолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь