Фарғонада банк бошқарувчиси 3500 доллар пора билан ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Фарғонадаги акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Қўқон филиали бошқарувчиси фуқародан 3500 доллар миқдорида пора олаётганда қўлга олинди.

Маълум қилинишича, банк бошқарувчиси маҳаллий хусусий корхонага ажратилган кредитдан бўлган 62 миллион сўм қарздорликни сўндириб бериш ҳамда ушбу қарздорлик бўйича қўйилган таъқиқни бекор қилиниши учун Мажбурий ижро бюросига хат қилиб бериш эвазига фуқародан 3500 доллар талаб қилган.

У мазкур маблағни олган вақтида ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168- (фирибгарлик) моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг