Фарғонада 82 марта қоида бузган фуқародан жарима ундирилди
3-саҳифа
−
19 Август
5233Фарғона вилояти Бағдод туманида жами 82 та қоидабузарлик содир этган фуқародан салкам 34 миллион сўм маъмурий жарима қарздорликлари ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи ўзининг Honda Elysion русумли автомашинасида белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланган. Шу сабабдан автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
Фуқаронинг тўлаши керак бўлган сумма миқдори 33.066.690 сўмни ташкил этган ва МИБ ходимлари ёрдамида ундирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 230 та қоидабузарлик қилган аёл ҳайдовчининг Lacetti’си хатланиб, аукционда сотиб юборилганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь