Фарғонада 700 млн долларлик қуёш электр станцияси барпо этилади

Жамият

image

Фарғона вилоятида қиймати 700 миллион долларлик йирик қуёш электр станциясини барпо этишни режалаштирмоқда. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ушбу лойиҳани режалаштираётган Хитойнинг Liaoning Lide компанияси делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда ёзилишича, компания бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Чжан Цзинминь, Лойиҳалар департаменти раҳбари Сяо Чунхунь ҳамда Ўзбекистон филиали директори Чжоу Жунькан билан бўлган мулоқот чоғида Хитой компанияси томонидан вилоят ҳудудида лойиҳа тахминий қиймати 700 миллион АҚШ долларига етадиган, қуввати 1200 МВтгача бўлган йирик қуёш электр станциясини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинган.

Шунингдек, хитойлик меҳмонлар Фарғона водийсидаги қайта тикланадиган энергетиканинг биринчи лойиҳаси учун банк кредитлари эмас, тўғридан тўғри инвестициялар жалб этиш режалаштирилганини маълум қилиб, ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йил муддатда сотиб олиши учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”га энг мақбул тарифларни тақдим этишга тайёр эканликларини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг