Фарғонада 30 кг “кўкнори”ни томорқасида сақлаётган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 20 май куни Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган профилактик тадбирда ўз томорқасида 24 туп “кўкнори” етиштираётган ва қарийб 30 кг “кўкнори” ҳосилини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, Бағдод тумани Тувадоқ маҳалласида яшовчи фуқаронинг ҳовлиси кўздан кечирилганда гулзорида жами 24 туп “кўкнори” ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган. 
Бундан ташқари, фуқаронинг яшаш хонадонига туташ бўлган томорқаси ҳам кўздан кечирилган вақтда 29 кг 701 г “кўкнори” ўсимлигини бошоқлари билан бирга сақлаб келаётгани аниқланиб, холислар иштирокида текширилган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ўз уйининг томорқасида жами 300 тупдан ортиқ бўлган гиёҳвандлик ўсимликлари парвариши билан шуғулланиб келаётган икки шахс қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Фарғона кўкнори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг