Фарғонада 25 ёшли йигит ўлдириб кетилди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Данғара туманидаги чойхонада 25 ёшли йигит ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов хабар берди.

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 22:40 ларда Қўқон шаҳар шошилинч ёрдам кўрсатиш марказининг хабарига кўра, 1998 йилда Қўқон шаҳрида туғилган О.З. ўнг кўкрак қафаси олди томони тешиб ўтувчи санчилган-кесилган жароҳатлари билан вафот этган ҳолда шифохонага олиб келинган.

Маълум бўлишича, шу куни соат 21:00 ларда О.З. ўртоқлари билан Данғара туманидаги “Марокаш” номли чойхонада ўтирган вақтида 1998 йилда Қўқон шаҳрида туғилган У.Ж. бир нечта ўртоқлари билан чойхонага келиб, фуқаро О.З.ни ўзлари турган жойга чақирган. Улар ўзаро жанжаллашиб қолган ва ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан О.З.нинг ўнг кўкрак қафасига уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда О.З. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда гумондор У.Ж.ни қидириб топиш чоралари кўрилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг