Фарғонада 20 йил қамоқда ўтириб чиққан фуқаро одам ўлдирди
Жамият
−
24 Октябрь 2022
16401Фарғонанинг Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро ҳамшаҳарини танасига оғир тан жароҳати етказди. Оқибатда у вафот этди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Ататов жазони ижро этиш муассасасида танишган ҳамшаҳари Мирзаев билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Олдин ҳам 20 йил қамоқда ўтириб чиққан Ататов шериги Мирзаевга темир бўлаги билан тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг, у Мирзаевни ўзи даволамоқчи бўлиб, 2 кун уни уйда сақлаган. Ўз вақтида керакли тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли Мирзаев вафот этган.
Ататовнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 3-қисми “д” банди билан малакаланиб, очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Унга нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси