Фарғонада 1 кг “опий”ни 20 минг долларга сотаётганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
09:30 579 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 1 килограмм “опий” гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотаётган икки шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, Фарғона вилояти ИИБ, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Ёзёвон туманида “Қорадори-2026” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилган.
Тадбир давомида 1981 йилда Андижон вилоятида туғилган шахс 1998 йилда туғилган шериги билан гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аниқланишича, улар 1 килограмм “опий”ни 20 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Ушбу гиёҳвандлик воситасининг қора бозордаги қиймати 240 миллион сўмга баҳоланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида хизмат ити юк машинасига яшириб қўйилган 52 килограммдан зиёд гиёҳвандлик воситаларини фош қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь