Фарғонада ҳамширанинг калтакланиши ортидан жиноий иш очилди
Жамият
−
30 Январь 2020
7764Аввалроқ, Фарғонада она қизи билан ҳамширани калтаклагни ҳақида хабар берган эдик. Калтакланган ҳамшираннг сурати ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалганди. Фарғона вилояти Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Унда таъкидланишича, 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-сонли оилавий поликлиникада жанжал келиб чиққан.
Фарғона шаҳрида яшовчи 47 ёшли У.А. ва унинг қизи 27 ёшли Г.А. поликлиникада рентген кўригидан ўтиш вақтида навбат талашиб, ҳамширалар 47 ёшли М.Т. ва 39 ёшли М.М. билан ўзаро жанжаллашиб қолишган. Натижада У.А. қўллари билан ҳамшира М.Т.нинг юзига уриб тан жароҳати етказган.
Дастлабки тиббий маълумотномага кўра, М.Т. “енгил” тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь