Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлиги ривожлантирилади – Президент қарори

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан:

Лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилиши;

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳани тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш учун масъул орган эканлиги;

Лойиҳа доирасида  кредит маблағларини ўзлаштириш 2019 йил сентябрь ойидан бошланиши;

Лойиҳа мақсадларида халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан олинган қарз Молия вазирлиги томонидан қайтарилиши белгиланди.

Шунингдек, қарор билан лойиҳани амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг