Фарғона вилоятида фирибгар трейдер қўлга олинди
3-саҳифа
−
13 Июнь
6533Пулларингизни оз фурсат ичида кўпайтириб бераман, дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдерлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилоятида яшовчи 27 ёшли Т.У. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 1 350 000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилоятида яшовчи И.Б. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган И.Б. аризачи Т.У. билан Telegram мессенжери орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 1 350 000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
“Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси