Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
20 май 2021 10341 1 дақиқа
Иқболжон Одилжонович Эргашев Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Иқболжон Эргашев 1981 йил 26 майда Қува туманида туғилган. Маълумоти олий. Фарғона давлат университетини ҳамда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.
2002-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги вилоят бошқармасида, 2010-2016 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.
Иқболжон Эргашев 2016 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб фаолият олиб бораётганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август