Фарғона туманига янги ҳоким тайинланди. Аввалгисини Президент ишдан олганди

Жамият

image

Бугун, 17 октябрь куни Халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ҳамидулло Тожиевич Иномов туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Ҳамидулло Иномов 1982 йилда Фарғона вилояти Бувайда туманида туғилган.

У Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар ишини мувофиқлаштириш бошқармаси бош инспектори вазифасида ишлаб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 сентябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов иштирокидаги йиғилишда Фарғона туманининг собиқ ҳокими Шуҳратжон Мўминовнинг Ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари қаттиқ танқид остига олинган ва у тегишли Президент қарори билан вазифасидан озод қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг