Фарғона ИИБ бошлиғи Маҳалла Кенгашига раҳбар бўлади
Жамият
−
20 Январь 2020
848120 январь, куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши фаолиятида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида сўзлади.
“Маҳалла раҳбариятини алмаштирамиз. Мақомини ҳам ўзгартирамиз. Шунда натижаси ҳам бошқача бўлади. Ташкилотнинг қуйи поғонадаги ролини ошириш керак.
Бу йил Президентда ҳам, ижро органида ҳам, Парламентда ҳам ёшлар ва унинг тарбияси масаласи биринчи ўринда бўлади”, дейди Мирзиёев.
У шунингдек, Маҳалла Кенгашига Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевдек мутахассис зарурлигини айтди. Мазкур лавозимга Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов муносиб кўрилаётгани ва бу масала атрофлича ўрганилишини айтди.
“Нима учун мен бу инсонни ИИБдаги катта лавозимдан мана шу ерга олиб келяпман. У ҳам сенатор бўлади ва сизлар билан бирга ишлайди”, дейди Президент.
LiveБарчаси