Фарҳод Эрмановга янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
21 Февраль 2020
6531Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Сапаевич Исмаилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Ботир Раҳматович Парпиев иштирокида йиғилиш бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Жаҳонгир Қўшназарович Саъдуллаев Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Жаҳонгир Саъдуллаев ўзининг меҳнат фаолиятида давомида Ички ишлар органларида масъул лавозимларида самарали меҳнат қилган, ушбу лавозимга тайинлангунга қадар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Шу билан бирга, Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ҳам тайинланди.
Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Гулсара Аҳмедовна Қурбонбоева ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари лавозимига Сардорбек Қабулович Раҳимов ва Маткарим Жуманиязов тайинланишди.
Йиғилишни вилоят ҳокими Фарход Эрманов бошқариб борди.
LiveБарчаси