Фарҳод бозоридаги эҳтиёт қисм сотилувчи дўконлар ёпилганига изоҳ берилди

Жамият

image

Бугун, 11 май куни қайта ишга тушган Фарҳод бозоридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи расталар яна ёпилди. Ушбу ҳолатда аҳоли ўртасида турли миш-мишлар тарқалишга ҳам улгурди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокимлиги муносабат билдириб ўтди.

"Бугун ижтимоий тармоқларида Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлар дўконларининг биридаги тадбиркорда юқори тана ҳарорати аниқланганлиги сабабли дўконлар фаолияти тўхтатилганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Учтепа туман ҳокимлиги ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиладики, ҳозирда савдо қаторлари маъмурияти томонидан санитария куни эълон қилинган. СанПин нинг белгиланган нормаларига мувофиқ санитария ишлари амалга оширилмоқда", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тегишли тадбирлар амалга оширилган сўнг, автомобиль эҳтиёт қисмлар дўконлари ўз фаолиятини давом эттиради. Лекин хабарда ушбу дўконларнинг айни нима сабабдан ёпилгани келтирилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котибинг нашрларга хабар беришича, бозор ичида кимнингдир ҳарорати кўтарилгани ҳақидаги хабарлар асосиз. Лекин, ушбу ҳудудга кирмоқчи бўлган одамда юқори ҳарорат аниқланган. Шу сабаб, ҳар эҳтимолга қарши ҳудудда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Карантин

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг