Украинада карантин чекловлари кучайтирилади
Олам
−
08 Январь 2021
4628Коронавирус пандемияси сабабли қўшимча карантин чоралари Украинада эртага, 9 январдан эътиборан кучайтирилади. Мамлакатда ушбу чекловлар 24 январгача давом этади. Украина Ҳукуматининг тегишли қарори 2020 йил 9 декабрь куни касаллик тарқалишини чеклаш мақсадида қабул қилинган.
“Украинада 8 дан 24 январгача инклюзив карантин чекловлари кучайтирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Келинг, уларни хавфсизлик учун қишки таътил деб атаймиз”, дейди Украина Бош вазири Денис Шмигаль.
Мамлакатда ушбу давр мобайнида умумий овқатланиш корхоналарининг фаолияти тақиқланди. Оммавий тадбирларни ўтказиш, ноозиқ-овқат бозорлари фаолияти тўхтатилди. Таълим муассасаларига ташриф буюриш тақиқланган.
Шу билан бирга, Ҳукумат болалар боғчалари, сартарошларга буюртма бўйича, озиқ-овқат бозорлари, дорихоналар, зарур молларни сотадиган дўконлар, чорва моллари дўконлари, уруғлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари сотадиган дўконларга, ёқилғи қуйиш шохобчалари, банклар, почта алоқаси бўлимларининг ишлашига рухсат берган. Савдо шохобчаларининг бошқа йўналишдаги ишларини фақат мақсадли етказиб бериш режимида амалга ошириш мумкин.
Мамлакатнинг бир қатор минтақалари Ҳукумат қарорига шубҳа билан қараган, баъзилари эса уни амалга оширишдан умуман бош тортган. Хусусан, Тернопол Фавқулодда вазиятлар бўйича минтақавий комиссияси 8 январдан бошлаб қўшимча чекловлар киритмасликка қарор қилган.
Украинада коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати 2020 йил 3 мартда Черновицская вилоятида аниқланган, ўтган йилнинг 17 мартидан бошлаб мамлакатда карантин жорий этилган. Фавқулодда вазият ҳукумат қарори билан 28 февралга қадар амал қилади.
LiveБарчаси