Фаолиятини якунлаган посбон “Барселона”да ўйнашга рози бўлди
Спорт
−
26 Сентябрь
5184“Барселона”нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски “Ювентус”нинг собиқ дарвозабони Войцех Шеснининг футболчилик фаолиятини якунлаганидан бир ой ўтиб, яна футболга қайтиши ва каталонияликлар сафига қўшилишида муҳим роль ўйнади. Бу ҳақда футбол журналисти Николо Скира Х саҳифасида маълум қилди.
Шесни “Барселона” билан шартнома бўйича музокара олиб бораётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Тез орада посбон Каталония клуби аъзоси сифатида таништирилиши кутилмоқда.
Шесни 2017 йилда “Арсенал”дан “Ювентус”га ўтган ва Турин клуби сафида 252 та ўйинда майдонга тушиб, 3 марта А Серия ғолиби ва 3 марта Италия кубогини қўлга киритган. Ёзда у клубни тарк этгач, эркин агентга айланди ва фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Қайд этиш жоиз, Ла Лига 6-турида Барселонанинг асосий посбони германиялик Марк Андре Тер-Штеген жароҳат олиб, мавсум охиригача сафдан чиқди. Испания чемпионатининг 7-турида каталонияликлар дарвозасини Иньяки қўриқлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь