Фаластинликларни ёқлаган машҳур экофаол номи Исроил ўқув дастурларидан ўчирилади

Олам

image

Исроил таълим муассасалари дастурларидан ўз чиқишлари билан машҳур швециялик экофаол Грета Тунберг номини олиб ташлайди. Бунга унинг фаластинликларни қўллаб-қувватловчи баёнотлари сабаб бўлган. Бу ҳақда "The Jerusalem post" хабар берди.

Унга кўра, Исроил Таълим вазирлиги Грета Тунберг ҳақидаги ҳар қандай эслатмани мамлакат ўқув дастуридан ўчиради. Бунга иқлим фаолининг 20 октябр куни X ижтимоий тармоғида фаластинликлар ва Ғазо секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида чоп этган пости сабаб бўлган. 

"Унинг қилмиши Грета Тунберг таълим ва ахлоқий жиҳатдан ёшларга намуна бўла олмаслигини англатади ҳамда у энди исроиллик талабаларни илҳомлантира олмайди", дея баёнот берган вазирлик.

Қизнинг постидаги суратда у ва унинг уч нафар тарафдори "Биз Ғазони қўллаб-қувватлаймиз" ва бошқа сўзлар ёзилган плакатларни ушлаб тургани тасвирланган. 

"Бутун дунё икки томонни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга, фаластинликлар ва жабрланган барча тинч аҳоли учун адолат ва эркинликка чақириши керак", дейилади иқлим фаолининг баёнотида.

Тунбергнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги пости интернетда кучли реакцияга сабаб бўлиб, тезда 218 мингга яқин "лайк" тўпланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил экофаол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг