Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияда бўлади
Жамият
−
13 Декабрь 2019
5403Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан Кунчиқар мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бош вазир билан музокаралардан ташқари Япония парламенти раҳбарияти, молия вазири, JICA президенти, етакчи саноат ва молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган. Давлат раҳбари Император Нарухито томонидан қабул қилинади.
Нагоя шаҳрига ташриф давомида ҳам қатор учрашувлар режалаштирилган.