Фаластин Президенти Путинга “сим қоқди”. Улар нимани муҳокама қилди? 

Олам

image

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Қайд этилишича, Маҳмуд Аббос суҳбат чоғида 24 июнь кунги Пригожин исёни воқеалари Россия расмийлари амалга оширган ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилган. 

Муҳокама қилинган яна бир мавзу Фаластин-Исроил келишуви бўлган. Путин Россия томони Фаластин-Исроил можаросини мавжуд халқаро-ҳуқуқий асосда адолатли ва барқарор ҳал этиш тарафдори бўлган принципиал позициясини яна бир бор тасдиқлаган. Россия етакчиси, шунингдек, Маҳмуд Аббос ва барча Фаластин халқини Қурбон ҳайити байрами билан қутлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доғистонда Владимир Путинга Қуръон китобини совға қилишганди. Шунингдек, у Швецияда Қуръоннинг ёқилишини қоралаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Маҳмуд Аббос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг