Фаластин Ғазо учун денгиз гуманитар йўлагини очишни таклиф қилди
Олам
−
13 Ноябрь 2023
3223Фаластин ҳукумати Кипр ва Ғазо сектори ўртасида денгиз гуманитар йўлагини ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штайе баёнот берди.
"Биз Ғазога гуманитар коридор очилишини талаб қиламиз ва фақат Рафаҳ назорат пункти (Миср билан чегарадаги) билан чекланиб қолмаймиз. Биз Кипр ва Ғазо сектори ўртасида денгиз гуманитар йўлаги очишни таклиф қилдик", деган ҳукумат раҳбари.
Анклавдаги оғир гуманитар вазият туфайли у БМТни "Ғазога гуманитар ёрдамни ҳаводан туширишга" чақирган.
Штайе Ғазо секторидаги саломатлик ҳолатига тўхталар экан, Исроилнинг ҳаракатларини уруш жинояти деб атаган.
"Шифохоналарга зарба бериш ва уларни ёқилғидан маҳрум қилиш фақат уруш жинояти дейиш мумкин", дейди у.
Ғазо сектори ҳукуматининг маълум қилишича, Исроилнинг зарбалари туфайли анклавда камида 22 шифохона ва 49 тиббиёт маркази ўз фаолиятини тўхтатган.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Кипр Президенти Никос Христодулидис билан учрашиб, оролдан Ғазо секторига ёрдам етказиш учун денгиз йўлаги яратиш имкониятини муҳокама қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь