Facebook ва Twitter AҚШ сайловларига “аралашган” аккаунтларни ўчирмоқда

Олам

image
Facebook барчага 3D расм яратиш имконини берди north_east

Facebook барчага 3D расм яратиш имконини берди

Facebook ва Тwitter AҚШ сайловларига "аралашган" Россия билан боғлиқ аккаунтларни ўчириб ташлади. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Facebook’нинг хавфсизлик бошқармаси раҳбари Натаниэль Глэйхер компания 12 март куни Facebook'даги 49 аккаунт, 69 гуруҳ ҳамда Instagram'да 85 аккаунт ўчирилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу саҳифалар Россиядаги шахслар томонидан Гана ва Нигерия фуқаролари номидан юритилган.

Twitter’да Гана ва Нигериядаги 71 та аккаунт ўчирилган. Компаниянинг таъкидлашича, бу манзилларнинг Россия билан боғлиқлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. 

“Ушбу аккаунтларнинг ҳар бири ижтимоий, ирқий масалалар ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича суҳбатларга киришиб, ўзаро низо қўзғашга уринган", дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, 2019 йил апрель ойида Махсус прокурор Роберт Мюллер 2016 йилда АҚШДа ўтказилган президентлик сайловига Россиянинг аралашуви бўйича   ҳисоботини эълон қилганди. Унинг хулосаларига кўра, расмий Москва АҚШдаги сайлов натижаларига кескин таъсир кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook Twitter

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made