Facebook давлат таъсиридаги хабардан огоҳлантиришни бошлайди

Технология

image

Facebook ижтимоий тармоғи давлат назоратидаги ОАВ хабарларини махсус ёрлиқ билан белгилашни бошлайди. Бу ҳақда "Интерфакс" нашри хабар берди.

"Биз ушбу ноширлар учун ошкораликни таъминлаймиз. Чунки улар медианинг таъсирини давлатнинг манфаати билан бирлаштиради. Одамлар улар ўқиган янгиликларда ҳукумат таъсири борлигини билишлари керак", дейди Facebook'нинг киберхавфсизлик бўлими бошлиғи Натан Глейхер.

Белгилар биринчи навбатда ОАВ саҳифаларида пайдо бўлиши аниқланди ва кейинги ҳафта давомида янгиликлар тасмасидаги хабарларга қўшилади.

Facebook'нинг оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан назорат қилинадиган таърифи оммавий ахборот воситалари, бошқарув ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мутахассислар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Компания, оммавий ахборот воситаларини молиялаштириш схемаси ва тузилмаси, шунингдек репортаж манбалари асосида оммавий ахборот воситаларининг давлат томонидан назорат қилинишини ҳал қилади. Давлат томонидан назорат қилинадиган деб белгиланган ОАВ ўзларининг мақомига шикоят қилишлари мумкин.

Таъкидланишича, кеча, 4 июнь куни ОАВ орасида "Russiya today", "Sputnik", "Xinhua News" (Sinhua) ва "Philippine News" агентликлари ушбу белгиларни олди.

Шу билан бирга, "Al Jazeera" телекомпанияси ёрлиққа эга бўлмайди. Чунки у хусусий мулк ҳисобланади. Гарчи унинг раҳбарлари таркибида қироллик оиласи аъзоси бўлса ҳам.

Аввалроқ, Twitter хабарларни ишончсизлигини англатадиган белгиларни қўллашни бошлаган эди. Шундан сўнг, компания АҚШ Президенти Дональд Трампнинг сайлов ҳақидаги постини махсус белги билан белгилади. Бундан ғазабланган Трамп Twitter'ни сўз эркинлигини бўғишда айблади. Бир неча кун ўтиб Трамп ижтимоий тармоқлар ҳақидаги қонунни имзолади.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Facebook Сўз эркинлиги Twitter Ошкоралик

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг