ФҲДЁ шаклларини тўлдириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Жамият

image

“Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил 1 январдан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари 12 катакли махсус код билан рақамланади. 

Бунда, 1-рақам далолатнома ёзуви тури, 2–5-рақамлар ФҲДЁ органи коди, 6-7-рақамлар далолатнома ёзуви қайд этилган йил, 8–12-рақамлар далолатнома ёзувининг тартиб рақамини билдиради.

12 катакли махсус код билан рақамланиш “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали маълумот алмашинувини осонлаштиради.


Мақола муаллифи

Теглар

ФҲДЁ далолатнома

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made