Ёзнинг чилласида сел хавфи эълон қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 14-15 июль кунлари Ўзбекистоннинг шарқий вилоятларида сел келиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

“14-15 июль кунлари кутилаётган локал (маҳаллий) ёмғирлар муносабати билан Тошкент, Андижон, Наманган Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор”, дейилади марказ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет бу ҳафта об-ҳаво иссиқ бўлишини, аммо мамлакатнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларда 13 июлдан 15 июлгача даврда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, ёғингарчилик асосан куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлар ривожланганда кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

сел Ўзгидромет

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made