“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Францияда мукофотланди
Жамият
−
05 Декабрь
2634Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ягона мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилоти – “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Франциянинг “Озодлик-Тенглик-Биродарлик” мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Франция Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маслаҳат комиссияси хабар берди.
“Жорий йил 12 август куни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг асоси бўлган Женева конвенцияларининг 75 йиллиги нишонланди. IV Конвенция можарода иштирок этмаган ёки иштирок этмайдиган барча тинч аҳолини ҳимоя қилиш мажбуриятини белгилайди. Шу муносабат билан, Миллий инсон ҳуқуқлари институти сифатида ва Халқаро гуманитар ҳуқуқни амалга ошириш бўйича Миллий комиссия сифатидаги мандати доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маслаҳат комиссияси (CNCDH) 37-нашри учун Франция Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича мукофоти, “қуролли можаро билан боғлиқ ҳар қандай вазиятда фуқароларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳаракатларини мукофотлашга қарор қилди”, дейилади хабарда.
Франция Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича “Озодлик-Тенглик-Биродарлик” мукофоти 1988 йилда CNCDH ташаббуси билан яратилган. Ушбу мукофотнинг мақсади бутун дунёда инсон ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилишда фуқаролик жамиятининг асосий ролини эътироф этишдан иборат.
Мукофот ҳар йили бешта ғолибга берилади, уларнинг ҳар бири 14 000 евродан мукофот олади ва бешта махсус мукофот ҳам ажралиб туради.
Бу йилги ғолиблар орасида 2002 йилда Ўзбекистонда ташкил этилган “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти ҳам бор.
“Мукофотланган лойиҳа Ўзбекистондаги тинч аҳоли ўртасида Россияда истиқомат қилаётган ўзбек ишчилари ва маҳбусларининг Россия армиясига мажбурий жалб этилиши ҳақида хабардорликни оширади”, дейилади хабарда.
“Эзгулик” жамияти билан бирга Камерундаги “Манделла” маркази, Гаитидаги “Citizens” ташкилоти, Колумбиянинг Ludirlena PÉREZ CARVAJAL ташкилоти ва Суриядаги “Caesar” ташкилотлари ҳам ушбу мукофотга лойиқ кўрилган. Тақдирлаш маросими шу йилнинг 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунида Парижда ўтказилади. Мукофот Франция Республикаси Бош вазири томонидан “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга топширилади.
Маълумот учун, Франция Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича “Озодлик-Тенглик-Биродарлик” мукофоти 1988 йилда CNCDH ташаббуси билан яратилган. Ушбу мукофотнинг мақсади бутун дунёда инсон ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилишда фуқаролик жамиятининг асосий ролини эътироф этишдан иборат.