Эйфель минорасига декабрь ўрталаридан ташриф буюриш мумкин бўлади 

Олам

image

Франция пойтахти Париж шаҳрида кузда коронавирусга қарши кураш чоралари доирасида ёпилган Эйфель минораси жорий йилнинг декабрь ойи ўртасидан ўз ишини қайта тиклайди

Минора фаолияти учун масъул бўлган компаниянинг маълум қилишича, 16 декабрдан бошлаб Эйфель ташриф буюрувчилар учун соат 10:30 дан 18:30 гача очиқ бўлади.

Сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган ёдгорликлардан бири бўлган минорада коронавирус билан боғлиқ қўшимча хавфсизлик чоралари амал қилади. Жумладан, мажбурий ниқоб тақиш, ташриф буюрувчилар сонидаги чеклов ва ҳар кунлик дезинфекция ишлари. 

Қайд этилишича, Францияда чекловлар юмшатилишининг иккинчи босқичи доирасида 15 декабрдан бошлаб музейлар ва маданий объектлар санитар-эпидемиологик тартибларга амал қилган ҳолда ўз ишини қайта тиклайди.

Аввалроқ, Франция расмийлари мамлакатда 28 ноябрдан коронавирус билан боғлиқ карантин чораларини юмшатиши, 15 декабрдан эса карантинни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. 

Мамлакатда умумий касалланганлар 2,23 млндан ошган. 53 минг 506 нафар бемор вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг