Литва ва Латвияга ишга юборилган ўзбекистонликлар оғир аҳволда қолган
Олам
−
28 Декабрь 2019
12401Ижтимоий тармоқларда Хусусий бандлик агентликлари томонидан Латвия ва Литвага юборилган ва қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг видеомурожаати тарқалди.
Видео тарқалгач, Ўзбекистоннинг Латвиядаги Элчихонаси мазкур вазият назоратда эканлигини маълум қилди. Aйни пайтда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда муаммонинг ечими устида иш олиб борилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Латвия, Литва, Эстония, Финландия ва Норвегия ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди: +371 67-32-24-24, +371 67-32-23-46.