Эверест чўққиси ўсмоқда

Бу қизиқ

image

Хитой геологик университети олимлари Ернинг энг баланд чўққиси Эверест баландлигининг доимий равишда ўсиб боришини аниқлади. Улар Ҳимолай тоғ тизималаридаги жараёнларни моделлаштириш учун компьютер моделини ишлаб чиқди. Бу ҳақдаги тадқиқот “Nature Geoscience” журналида эълон қилинди.

Тадқиқотга кўра, Эверест чўққисининг ўсиш сабаби сифатида тоғ дарёлари ўзанининг ўзгариши кўрсатилган. Олимларнинг ҳисоб-китоблари бўйича, бу жараён натижасида Эверест сўнгги 89 минг йил ичида 15–50 метрга баландлашган.

Нашрнинг ёзишича, тахминан 90 минг йил аввал Непалнинг энг катта ва Ҳимолай тоғ тизмаларидан ўтувчи Арун дарёсида муҳим ўзгаришлар юз берган. Унга кўра, Арун дарёси Коси дарёси тизимига кириб, Ганг дарёсининг энг катта тармоқларидан бирига қўшилган. Бу жараён юқорида қайд этилган дарёлар ўзанинг қуриши ва эрозиясига олиб келган. Чунки, бирлашган  дарёлар оқими анча кўп сувни олиб юради ва кўпроқ тошлар ҳамда чўкинди жинсларни ҳаракатга келтиради. 

Маълум бўлишича, Эверестнинг йиллик ўсиши 0,16–0,53 миллиметрни ташкил этади ва унинг ҳозирги баландлиги 8849 метр. Бундан ташқари, Лхоцзе ва Макалу каби қўшни чўққиларга ҳам шу каби жараёнлар таъсир қилади. Тадқиқотчиларнинг айтишича, ўсиш давомийлиги чексиз бўлмайди. 

“У дарё тизими янги мувозанат ҳолатига келгунча давом этади”, дея таъкидлайди тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Цзингэнь Дай.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Непал ҳукумати томонидан молиялаштирилган жамоа бир неча ҳафта давомида Эверестда умумий тозалаш ишлари олиб бориб, таянч лагерь ҳудудида қияликларни тозалаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эверест

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made