Эстониялик меҳмоннинг сумкасидан юзлаб одам эмбриони топилди

Олам

image

Россиянинг Ленинград вилоятидаги Ивангород назорат-ўтказиш пунктида Эстония фуқаросининг сумкаси текширилганда, ундан юзлаб одам эмбриони топилди. Бу ҳақда Федерал божхона хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, “Кингисепп” божхона ходимлари аёлнинг юкини сканерлашда ноодатий юкни пайқаб қолишган. 

“Экранда инсон эмбрионларининг контурларини кўриб, улар ҳайратда қолди ва дарҳол текширишни бошладилар. Божхоначилар сумкани кўздан кечирганида умумий оғирлиги 4,3 килограмм бўлган юзлаб пластик қобиқли пакетчаларни топишди. Ҳар бир нусхада “ҳақиқий” деган ёзув бор эди”, дейилади хабарда.

Эстониялик аёлнинг тушунтиришича, у ҳеч қандай жиноят содир этмаган, аксинча учинчи шахснинг илтимосини бажарган. Шунга қарамай, унга нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 16,2-моддаси (“Товарларни декларация қилмаслик”) бўйича иш очилган.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

эмбрион

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар