Эски “права”ни янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди

Жамият

image

2021 йилнинг 2-3 октябрь (шанба ва якшанба) кунлари эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик кўрсатилмайди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширилади.

Хизматдан фойдаланиш учун 4 октябрь, душанба кунидан рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимларига мурожаат қилиш мумкин.

Аввалроқ, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини тоифалаштирилган тарзда узайтириш таклиф этилаётган ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

978

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг