Эски касаллик: Тошкент – Истанбул йўналишидаги самолёт 5 соатга кечикиб учди
Жамият
−
11 Июнь
4508“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг бугун, 11 июнь куни Тошкент – Истанбул йўналиши бўйича учиши керак бўлган самолёти 5 ярим соат кечикиш билан йўлга чиқди. Бу ҳақда самолётда бўлган QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
HY271 қайди билан амалга оширилиши керак бўлган рейс Тошкент вақти билан соат 07:40 да йўлга чиқиб, Истанбул вақти билан соат 11:00 да қўниши керак бўлган. Барча йўловчилар бортга олингач, ҳеч қандай тушунтиришсиз, яна самолёт саҳнидан туширилган ва аэропортга олиб борилган.
QALAMPIR.UZ’га етиб келган маълумотларга кўра, самолётнинг орқа эшиги ёпилмагани учун рейс кечиктирилган. Шундан сўнг ушбу йўналиш бўйича Boeing-787 самолёти парвозга тайёрланган ва Тошкент вақти билан соат 13:11 да Истанбулга учиб кетган. Кечикиш учун йўловчиларга компенсация тўлаб берилмаган.
QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати билан боғланди. Маълум қилинишича, айни вақтда носозлик ҳолати ўрганилмоқда.
“Ҳаво кемалари доимий тарзда улар ерда турганида ва парвоз давомида техник назорати остида бўлади ва парвоздан олдин техник кўрикдан ўтказилади. Захира ҳаво кемаси тайёрланган вақтда йўловчиларга иссиқ овқат ва ичимликлар тақдим этилган”, дейилади матбуот хизмати жавобида.
Қайд этилишича, ҳаво кемасида исталган вақтда носозлик аниқланиши мумкин – бу техника.
LiveБарчаси