Эшитмадим деманг! Юрак нуқсони бор болалар учун бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилади
Жамият
−
25 Ноябрь 2020
7187Тошкентнинг энг йирик клиникаларидан бирида юрак нуқсони мавжуд болаларга бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилади
Икки йилдирки, Ўзбекистондаги таниқли ва йирик клиникалардан бири AKFA Medline тиббиёт марказида юрак нуқсони бор чақалоқлардан то 15 ёшгача бўлган болажонларни бу дарддан халос бўлишига қаратилган, "СЕН ЯШАЙСАН" номли хайрия акциясини ўтказиб келмоқда. Ушбу беғараз ёрдам акциясига QALAMPIR.UZ ҳам қўшилди.
AKFA Medline клиникаси ўз таваллудининг 3 йиллиги муносабати билан кам таъминланган оилалардан 10 нафар туғма ва орттирилган юрак нуқсони бор болажонларга бепул жарроҳлик амалиёти бажарилишини маълум қилмоқда. Операциялар юқори малакали кардиожарроҳлар томонидан амалга оширилади. “СЕН ЯШАЙСАН” акцияси учун танлаб олинадиган болалардан бир нафарини эса QALAMPIR.UZ тавсия этади.
Бемор болакайларни саралаш жорий йилнинг 23 ноябридан 30 ноябргача бепул консултация орқали амалга оширилади.
Танлов хулосасидан сўнг сараланган болакайлар учун кейинги барча тадқиқотлар, таҳлиллар ва жарроҳлик муолажалари AKFA Medline клиникаси томонидан амалга оширилади. Танлаб олинган болаларнинг операцияси ва ундан кейинги саломатлиги тикланиш жараёнини QALAMPIR.UZ кузатиб боради.
“СЕН ЯШАЙСАН” каби акцияларни ўтказиш AKFA Medline қадриятга айланаётган анъаналаридан биридир. Пандемия бўлишига қарамай, клиника ушбу анъанага содиқ қолди.
Жажжи юракчаларнинг шифо топишида ёрдам бериш миллионлаб юракларнинг ҳаётга умид билан қараш оловини алангалатиш демакдир! Ушбу хайрли ишга QALAMPIR.UZ ҳам ўз ҳиссасини қўшишидан мамнунмиз.
Олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди.
Қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг ва калитсўзни айтишни унутманг! #QALAMPIR
Тўлиқ маълумот учун 1141 ёки 71 2033003 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси