“Эшиклар ёпилади”. Тошкент ерусти метроси фаолиятини бошлади (фото+видеорепортаж)
Жамият
−
30 Август 2020
12855Бугун, 30 августдан Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида яна 2 та бекат ҳамда ерусти айлана линиясининг бир қисми ишга тушди.
Юнусобод йўналишида “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари йўловчи ташишни бошлади. Ушбу метро йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 7 ноябрдаги қарорига мувофиқ бошланган эди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 103,8 миллион доллар бўлиб, иккита бекатнинг узунлиги қарийб 3 километрни ташкил этади. Йўлнинг 850 метр қисми ерости сув кўп жойга тўғри келган. Янги очилган иккита бекат кунига 7,5 минг йўловчига хизмат кўрсата олади.
Мустақиллик куни арафасида Ўзбекистонда илк ерусти метро йўли ҳам қуриб битказилди ва бугундан фуқароларга хизмат кўрсата бошлади.
Бугун, 30 августдан Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида яна 2 та бекат ҳамда ерусти айлана линиясининг бир қисми ишга тушди.
Юнусобод йўналишида “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари йўловчи ташишни бошлади. Ушбу метро йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 7 ноябрдаги қарорига мувофиқ бошланган эди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 103,8 миллион доллар бўлиб, иккита бекатнинг узунлиги қарийб 3 километрни ташкил этади. Йўлнинг 850 метр қисми ерости сув кўп жойга тўғри келган. Янги очилган иккита бекат кунига 7,5 минг йўловчига хизмат кўрсата олади.
Мустақиллик куни арафасида Ўзбекистонда илк ерусти метро йўли ҳам қуриб битказилди ва бугундан фуқароларга хизмат кўрсата бошлади.
Тошкент шаҳридаги ерусти ҳалқа метросини лойиҳалаштириш 2017 йилда бошланган эди.
Ишга тушган “Дўстлик-2” бекатидан “Қўйлиқ” бекатигача бўлган масофа салкам 12 км. Йўналишда 7 та бекат барпо этилган.
Биринчи бекатдан охиргисигача 19 дақиқада етиб олиш мумкин. Бу масофада ҳар бири 4 та вагондан иборат 4 та поезд қатнайди.
Ушбу йўналиш кунига 46 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Ерусти ҳалқа метроси лойиҳасининг умумий қиймати 422 миллион доллардан зиёд бўлиб, бешта босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.
Иккинчи босқичда Қўйлиқ бозори билан Тошкент ерости метросининг “Олмазор” бекати боғланади. Учинчи бўлиб “Беруний”, ундан кейин “Бодомзор” бекатигача бўлган қисм қурилади.
Сўнгги босқичда эса ҳалқа метро линияси яна “Дўстлик” бекатига уланади. Бу йўлларнинг жами узунлиги қарийб 55 километр, бекатлар 35 та бўлади.