Эшакнинг қулоғини кесган шахс қамалди
3-саҳифа
−
11 Апрель 2023
10797Бухорода қўшнисига тегишли эшакнинг қулоғини кесган шахс 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Олий суднинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 11 апрель куни жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судида қўшнисининг эшагини қулоғини кесган эркакка нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган. Унда муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган 38 ёшли эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан айбланиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, айбланувчи жорий йилнинг 6 апрель куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида томорқа ерига зарар етказган қўшнисига тегишли эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаганди. Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлган.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь