Эрталаб каналдан топилган жасад кимникилиги маълум бўлди
Жамият
−
13 Февраль 2020
21968Бугун, 13 февраль куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани Байналмилал кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи каналдан жасад топилгани ҳақида хабар берган эдик. QALAMPIR.UZ мазкур ҳолатга оид батафсил маълумотларни аниқлади.
Жасад аёл кишига мансуб бўлиб, у 1954 йилда туғилган А.Н бўлган ва унинг жасади каналдан ҳеч қандай жароҳатларсиз топилган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, А.Н.нинг ўлимига юқори нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши натижасида келиб чиққан механик асфексия сабаб бўлган.
У 2019 йилда Россия ва Ҳиндистон давлатларига бориб онкологик касаллик сабаб даволаниб келгани айтилмоқда.
Ҳозирда Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси