Эртага Ерни қизил даражадаги магнит бўрони қоплайди
Жамият
−
23 Ноябрь 2023 20057 1 дақиқа
Эртага, 24 ноябрь куни Ерни кучли магнит бўронлари қоплаши кутилмоқда. Бу ҳақда “Meteoagent” хабар берди.
Қайд этилишича, 24-26 ноябрь кунлари Ер магнитосфераси кучли бўронлар таъсирида бўлади. Айниқса, эртага К-индексида 5 даражада магнит бўрони бўлиши прогноз қилиняпти.

Агентликнинг қўшимча қилишича, кейинги магнит бўрони 16 декабрда кузатилиши мумкин. К-индекси геомагнит фаолликни тавсифлайди ва 3 соатлик интервалда Ер магнит майдонининг нормадан четланишини билдиради.
Магнит бўронларининг кучи беш балли шкала бўйича баҳоланиб, G1 даражадагиси заиф бўрон ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, одатда Қуёш чақнашлари Ерда магнит бўронини келтириб чиқариши мумкин. Бу эса ўз навбатида энергия тизимларида узилишларга олиб келади, қушлар ва ҳайвонларнинг миграция йўлларига ҳам таъсир қилади. Кучли бўронлар қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимларининг узилишига, шунингдек, саноат тармоқларида кучланишнинг бузилишига олиб келади.