Эртага ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Россиядаги воқеаларни муҳокама қилиш учун йиғилади

Олам

image

Эртага, 26 июнь куни Люксембургда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг ойлик йиғилишининг марказий мавзуси Россиядаги исёнга уриниш оқибатлари бўлади. Бу ҳақда бугун, 25 июнь куни Бельгия Бош вазири Александр Де Кро Брюсселда Россия Федерациясидаги сўнгги воқеаларга бағишланган Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг маълум қилди.

"Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг мунтазам армияга қарши аллақачон тугаган қўзғолони бўлиб ўтган Россиядаги вазият Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг Люксембургдаги муҳокамаси марказида бўлади. Йиғилишда Бельгиядан Ташқи ишлар вазири Ажа Лабиб иштирок этади.”, деган Де Кро.

Ўз навбатида, Лабиб журналистларга кеча, 24 июнь куни Россиядаги Бельгия элчихонаси билан биргаликда у ерда яшовчи бельгияликлар билан боғланиш ва уларнинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиш учун бир қатор алоқалар ўрнатганини айтган.

“Россияда 780 бельгиялик, минтақада [Россия жанубида] ўнлаб бельгияликлар бор ва биз улар билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлдик. Ҳозирча ҳаммаси назорат остида", дея таъкидлаган Бельгия ТИВ раҳбари.

Маълумот учун, Бельгия Ташқи ишлар вазирлиги имкон қадар хориждаги барча ватандошларини консуллик ҳисобига рўйхатдан ўтказиш амалиётига амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олганди. Пригожин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов “Вагнер”га топширилишини сўраган ва Москвагача боришини билдирди. Бу орада Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати эса Пригожинга қарши жиноий иш қўзғатди. Кечга бориб Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия Федерацияси Президенти билан келишилган ҳолда “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин билан музокара олиб боргани маълум бўлди. Музокаралар якунида Россия ҳудудида қуролли кучлар ҳаракатини тўхтатиш ва кескинликни юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Пригожин ҳам Москвага кетаётган қўшинлари ортга қайтарилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Россиядаги исён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг