Эртага Тошкентнинг икки тумани қисман электрсиз қолади
Жамият
−
31 Октябрь 2022
14134Эртага, 1 ноябрь куни Тошкентнинг Яшнобод ва Юнусобод туманларида қатор ҳудудларда соат 08:00 дан 17:00 қадар истеъмолчилар электр энергияси таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар ЭТК” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
Яшнобод туманининг:
“Авиасозлар” даҳаси 4-мавзесидаги Авиасозлар, Бешариқ кўчаси, 1 дан- 53-гача бўлган кўп қаватли аҳоли яшаҳ хонадонлари, 204- ва 244-сонли ўрта таълим мактаблари, 481, 405, 435-сонли МТМ, автосервис “Авторитет”, Яшнобод туман прокротураси биносида;
Юнусобод туманининг:
“Кулол-қўргон” МФЙ ҳамда Юнусобод 12 ҳамда 15-мавзеларида қисман электр энергияси таъминоти вақтинчалик ўчирилади.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган
LiveБарчаси