Эртага Тошкентнинг икки тумани қисман электрсиз қолади

Local

image

Эртага, 1 ноябрь куни Тошкентнинг Яшнобод ва Юнусобод туманларида қатор ҳудудларда соат 08:00 дан 17:00 қадар истеъмолчилар электр энергияси таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар ЭТК” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Яшнобод туманининг:

“Авиасозлар” даҳаси 4-мавзесидаги Авиасозлар, Бешариқ кўчаси, 1 дан- 53-гача бўлган кўп қаватли аҳоли яшаҳ хонадонлари, 204- ва 244-сонли ўрта таълим мактаблари, 481, 405, 435-сонли МТМ, автосервис “Авторитет”, Яшнобод туман прокротураси биносида;

Юнусобод туманининг:

“Кулол-қўргон” МФЙ ҳамда Юнусобод 12 ҳамда 15-мавзеларида қисман электр энергияси таъминоти вақтинчалик ўчирилади.

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган


Tags

Rate Count

315

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends