Эртага Тошкентнинг айрим туманлари вақтинча электрсиз қолади

Жамият

image

Эртага, 28 июль куни пойтахтнинг бир нечта маҳаллалари электр энергиясидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авария ҳолатларининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинчалик ўчирилади:

  • Янгиҳаёт тумани:  “Ёлдош” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
  • Яшнобод тумани:  “Қўйлиқобод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 14:00 гача.

“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолидан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made