Эртага Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади
Жамият
−
09 Май 2023
7879Эртага, 10 май куни Тошкент шаҳрининг бир нечта ҳудудларида газ ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза ва Янгиобод кўчалари кесишмасида жойлашган ер ости ўрта босимли Д-219 мм бўлган газ қувуридаги газ сизиб чиқиши кузатилган. Мазкур камчиликни бартараф этиш ишларини “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ нинг “Шайхонтохуртумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан 2023 йил 10 май куни амалга ошириш режалаштирилган.
Шу муносабат билан эртага, 10 май куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
Бўтакуз кўчаси 150 та ерли хонадон;
Уч лола кўчаси 30 та ерли хонадон;
Турк шелк кўчаси 35 та ерли хонадон;
Меҳнаткаш кўчаси 200 та ерли хонадон;
Гули Раъно кўчаси 250 ерли хонадон;
Болшевик кўчаси 300 та ерли хонадон;
12 декабрь кўчаси 200 та ерли хонадонда газ таъминоти ўчирилади.
Бундан ташқари, ушбу ҳудуддаги улгуржи истеъмолчи ҳисобланган 12 та ташкилот ҳам газ таъминотидан узиб қўйилади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев