Эртага Тошкентдаги бир нечта маҳалла электр таъминотидан вақтинча узилади
Жамият
−
11 Июль 2023
6807Эртага, 12 июль куни пойтахт Тошкентнинг бир нечта маҳаллалари электр энергиясидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
• Сергели тумани: “Қўшқўрғон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
• Учтепа тумани: “Тепақўрғон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 12:00 гача;
• Мирзо Улуғбек тумани: “Олтинтепа” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолидан узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 11 июль куни ҳам пойтахтнинг Янгиҳаёт, Яшнобод, Юнусобод ва Яккасарой туманларидаги айрим маҳаллаларда куз-қиш мавсумолди тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани сабаб чироқ вақтинча ўчирилгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси