Эртага Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади
Жамият
−
21 май 4979 1 дақиқа
Эртага, 22 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан айрим кўчаларда вақти-вақти билан ҳаракат чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.
Қайд этилишича, тадбирни юқори савияда ва хавфсиз ташкил этиш мақсадида 22 май соат 16:00 дан 21:00 гача Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида вақти-вақти билан транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Тадбир давомида қуйидаги йўналишларда ҳаракат вақти-вақти билан чекланиши мумкин:
- Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
- КХАЙ–Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
- КХАЙ–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача.
- Нурафшон–Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;
- Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор–Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача.
Ҳайдовчилардан олдиндан муқобил йўналишларни режалаштириш сўралади.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август