Эртага Тошкентда қор ёғиши кутиляпти

Жамият

image

Аввалроқ, ҳафта ўрталарида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши, айрим ҳудудларда -15 гача тушиши ҳақида хабар берган эдик. 

Эртага, 21 ноябрь куни Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечга бориб, ёмғир қорга айланиши этимоли мавжуд. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 1 даража совуқ, 4 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Об-ҳаво Қор

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг