Эртага Сенатнинг 11-ялпи мажлиси бўлиб ўтади

Жамият

image

Эртага, 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ялпи мажлисда даставвал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси муҳокама қилинади. 

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.

Шунингдек, сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонунларини ҳам кўриб чиқадилар. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ялпи мажлис Сенат

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг