Эртага об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Жамият
−
31 Январь 5874 1 дақиқа
1 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан бироз нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кучаяди, Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони кўтарилади, кечалари совуқ чекинади ва 1 февраль кунига келиб, кечалари 1-6 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари 10-15 даража илиққача кўтарилади.
Тошкентда 1 февраль кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Live
Барчаси