Эртага Мирзо Улуғбек аҳолиси сувдан, Бектемир аҳолиси газдан узилади

Жамият

image

Эртага, 28 август куни 2020 - 2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш режаси асосида Мирзо Улуғбек тумани Қорасув 3 мавзеси насос станцияси олдида ичимлик сув тармоғи ёпқичларини алмаштириш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шу муносабат билан 28 август соат 10:00 дан соат 19:00 га қадар қуйида келтирилган манзилларда ичимлик суви таъминотида босими пасаяди, баъзи ҳудудларда вақтинчалик тўхтатилади:

Ичимлик суви вақтинчалик тўхтатиладиган ҳудудлар:

Қорасув 1 мавзеси:

•    Кўп қаватли уйлар - 14, 15, 36, 45.

Қорасув 3 мавзеси:

•    Кўп қаватли уйлар - 13, 14;
•    8-оилавий поликлиника;
•    Стоматология.

Қорасув 4 мавзеси:

•    Кўп қаватли – 2.

Сув босими пасаядиган ҳудудлар:

Қорасув 1 мавзеси:

•    Кўп қаватли уйлар - 23, 24... 31, 32АБВ, 33, 34, 35.

Қорасув 6 мавзеси:

•    Кўп қаватли уйлар - 16, 17, 19АБВГ, 22.

Авайхон кўчаси:

•    Кўп қаватли уйлар - 1, 2...15.

Шунингдек, эртага, 28 август куни соат 11:00 дан 16:00 га қадар Бектемир тумани “Сувсоз” мавзесида жойлашган газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

•    Мустақиллик кўчаси;
•    Чашма кўчаси;
•    М.Авезов кўчаси;
•    Қўқон Дарвоза кўчаси;
•    Ж-60 кўчаси;
•    М.Авезов 1-тор кўчаси;
•    Зилола МФЙ;
•    “Миришкор” МФЙ;
•    “Роҳат” МФЙ;
•    “Истиқлол” МФЙ;                                                                                                                                                      - 
•    “Сувсоз” мавзесидаги барча улгуржи истеъмолчилар.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.


Мақола муаллифи

Теглар

газ сув

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг